«Venkon Group» МЧЖ га банк сирини ташкил этувчи маълумотларни онлайн тартибида тақдим этиш бўйича
ОММАВИЙ ОФЕРТА
Тошкент ш.
«04» декабря 2020 г.
«Капиталбанк» АТБ (бундан кейин «Банк» деб аталувчи) номидан 05.02.2020 йилдаги Ишончномага асосан иш юритувчи Бошқарув Раиси ўринбосари Глущенко А.П. бир томондан, ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 369 моддасига мувофиқ мазкур оммавий офертани ҳеч қандай шартлар, истиснолар ва изоҳотларсиз қабул қилган (акцептлаган) ва «Капиталбанк» АТБ билан банкда Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга комплекс банк хизматлари кўрсатиш бўйича Келишув тузган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор (бундан кейин «Мижоз» деб аталувчи), биргаликда эса “Томонлар” деб аталувчилар, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 353-358, 369 ва бошқа нормаларига (меъерларига), Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги Қонунига асосланган ҳолда «Venkon Group» МЧЖ га банк сирини ташкил этувчи маълумотларни онлайн тартибида тақдим этиш бўйича мазкур Оммавий офертани туздилар.
I. АТАМА ВА ТАЪРИФЛАР
«АБС» – «Капиталбанк» АТБнинг автоматлаштирилган банк тизими;
«DiBank» – ҳужжатларни «Капиталбанк» АТБга жўнатиш ва ундан ҳужжатларни бевосита ҳисобга олиш тизимларидан ("1С:Бухгалтерия", "Didox") олиш имконини берувчи сервис;
БС маълумотлари – Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи маълумотлар;
ЭРИ (электрон рақамли имзо) – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборот бузиб кўрсатилмаётганлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо. Мижоз томонидан ЭРИдан фойдаланган ҳолда электрон алоқа каналлари орқали амалга оширилган барча ҳаракатлар низолашишига қўл қўйилмайди ва Мижоз томонидан шахсан амалга оширилган деб тан олинади, ҳамда Мижоз учун қоғоз ҳужжатга қўлда шахсан қўйилган имзо билан бир хил юридик оқибатларни келтириб чиқаради.
Мазкур Оммавий офертада таърифланмаган атама ва таърифлар, амалдаги қонунчилик билан ўрнатилган тартибда, уларнинг сўзма-сўз (том) маъноси ва жумланинг матндаги маъноси (контекстидан) келиб чиққан ҳолдаги талқинида қўлланилади.
II. ОММАВИЙ ОФЕРТА ПРЕДМЕТИ
2.1. Ушбу билан Мижоз томонидан фойдаланиладиган АБС и DiBank ҳисоб (ҳисобга олиш) тизимларида банк операцияларини бевосита равишда амалга ошириши учун, Мижоз Банк томонидан БС маълумотларини электрон алоқа каналлари орқали «Venkon Group» МЧЖ га тақдим этишига ўз розилигини билдиради.
2.2. Мижозга банк операцияларини у томонидан фойдаланиладиган АБС ва DiBank ҳисоб тизимларидан бевосита амалга ошириш имкониятини яратиб берилиши Банк томонидан тарифланмайди ва ҳеч қандай пул маблағлари тўланишини назарда тутмайди.
III. ОММАВИЙ ОФЕРТАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
(Оммавий оферта пкцепти)
3.1. Мазкур Оферта матнининг Банкнинг Интернет тармоғидаги www.kapitalbank.uz сайтида чоп этилиши (жойлаштирилиши) мазкур Оммавий офертани акцептлаш учун барча Мижозларга йўлланган оммавий таклифи (оферта) ҳисобланади.
3.2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ, мазкур Оммавий оферта акцепти уни Мижоз томонидан ЭРИ ёрдамида имзоланиши йўли билан амалга оширилади.
3.3. Мазкур Оммавий офертанинг Мижоз томонидан акцептланиши (тасдиқланиши) қуйидагиларни англатади:
- Мижоз томонидан мазкур Оммавий офертанинг 3.5. бандида келтирилган тартибда акцептдан воз кечилгунга қадар «Venkon Group» МЧЖга БС маълумотлари тақдим этилишига Банкка бўлган топшириғини;
- Мижоз томонидан мазкур Оммавий офертанинг 3.5. бандида келтирилган тартибда акцептдан воз кечилгунга қадар «Venkon Group» МЧЖга БС маълумотлари ошкор этилиши билан боғлиқ банк сири тўғрисидаги қонунчилик бузилиши бўйича Банк жавобгарликка эга эмас.
3.4. Ўзбекистон Республикасининг электрон ҳужжат айланишига доир қонунчилигига асосланган ҳолда, Томонлар акцептланган мазкур Оммавий офертани қоғоз ҳужжатдаги шартнома билан тенглаштирадилар ва бунга розилар, ҳамда у билан бир хил юридик кучга эга эканлигини, ва ушбу Оммавий оферта ҳужжатлар муҳр билан тасдиқланиши ва/ёки Томонлар шахсан қўлда имзо қўйишлари шарт эмаслигини тасдиқлайдилар.
3.5. Мижоз Банкка қоғоз шаклидаги тегишли ёзма ариза юбориш орқали мазкур Омаввий офертининг амалга оширилган акцептидан воз кечиш ҳуқуқига эга (ҳақли).
3.6. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.6.1. қуйидаги ҳолларда мазкур Оммавий оферта акцептини рад этиш:
- Оммавий офертани тузишдан мақсад жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш эканлигига шубҳа (гумон) мавжуд бўлганда;
- Банкда акцепт пайтига техник ёки бошқа имкониятлар мавжуд бўлмаганида;
- шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан назарда тутилган бошқа сабабларга кўра.
3.6.2. Мижозларни ва бошқа шахсларни аввалдан хабардор қилмаган ҳолда мазкур Оммавий офертага бир тарафлама тартибда ўзгартиришлар киритиш. Банкнинг барча ўзгартиришлари Банкнинг www.kapitalbank.uz сайтида чоп этилади (жойлаштирилади) ва улар Банкнинг www.kapitalbank.uz сайтида жойлаштирилган пайтдан бошлаб кучга киради.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
4.1. Ушбу Шартнома бўйича Томонлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, шартларни бузган Томон амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка эга бўлади.
4.2. Томонлар мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги учун, агар мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сув тошқини, зилзила ва бошқа табиий офатлар, эмбарго, уруш ёки ҳарбий ҳаракатлар, Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари томонидан қабул қилинган ва томонларнинг Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар сингари мазкур Шартнома тузилгандан кейин юзага келган ҳолатлар, шунингдек, ҳар икки тарафнинг иродасига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар (электр энергиясининг мавжуд эмаслиги, станциялар оралиғидаги алоқа узилишлари ва Интернет тармоғи провайдерларининг айби билан телекоммуникация алоқасининг йўқлиги ва ҳ.к.) натижасида юзага келган бўлса, Томонларнинг ҳеч қайси бири жавобгарликка эга бўлмайди.
4.3. Томонлар юзага келган низо ва келишмовчиликлар бўйича музокара йўли билан келишувга эриша олмасалар, мазкур Оммавий офертадан келиб чиқиши мумкин бўлган ёки келиб чиққан низо, келишмовчиликлар, талаблар ёки даъволар даъвогарнинг ихтиёрига кўра Ўзбекистон Республикасининг Тошкент туманларараро иқтисодий судида ҳал қилинади.
V. ОММАВИЙ ОФЕРТАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
5.1. Мазкур оммавий офертанинг амал қилиш муддати чекланмаган.
5.2. Мазкур Оммавий офертанинг амал қилиши Банк томонидан унинг ўз ихтиёрига кўра исталган вақтда Банкнинг www.kapitalbank.uz сайтида тегишли хабарномани эълон қилиш (жойлаштириш) орқали тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин.
VI. БОШҚА ШАРТЛАР
6.1. Агар ушбу Оммавий офертанинг қайсидир қоидаси (банди) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ноқонуний ва/ёки ҳақиқий бўлмай қолган ҳолатда, бундай қоида (банд) Томонлар ўртасидаги муносабатларда қўлланилмайди ва Оммавий офертада мавжуд дастлабки мақсадларга максимал мос келувчи янги қоида (банд) билан алмаштирилади. Оммавий офертанинг қолган қоидалари тўлиқ кучини ва ҳақиқийлигини сақлаб қолади.
6.2. Ушбу Оммавий офертада назарда тутилмаган барча ҳолатларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амал қиладилар.
6.3. Ушбу Оммавий оферта ўзбек тилида ишлаб чиқилган ва эълон қилинган.
VII. «КАПИТАЛБАНК» АТБ МАНЗИЛИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ
«КАПИТАЛБАНК» АТБ
Тошкент ш., Юнусобод тумани, Сайилгоҳ, 7.
ҳ/в 29802000000001088001 МФО: 01088.
СТИР: 207127843.Тел.: 200-15-15, 200-16-16