PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда хусусий мулкчиликни ривожлантириш йўлида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти кўламларини кенгайтириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда кичик бизнес субъектларининг фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ҳукумат қарорлари билан белгиланган тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат беришга доир 1-иловага мувофиқ ҳужжатларнинг амал қилиши 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бекор қилинсин.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботларининг янги турларини жорий этиш тақиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Адлия вазирлиги иштирокида бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни пухта хатловдан ўтказсин ҳамда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга доир замонавий шарт-шароит ва талабларга жавоб бермайдиган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклайдиган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
2. 2011 йил 1 октябридан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
кичик саноат ишлаб чиқаришларни жойлаштириш учун ер участкаларини ажратишга доир мурожаатларнинг ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш ва келишиш муддати бир ойдан ошмаслиги шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат мулки бўлган, вақтинча бўшаб ётган ва ишлатилмайдиган хоналарни уларда ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича мурожаатларини 7 кун мобайнида кўриб чиқилишини таъминлашга мажбурдирлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат этувчи ҳужжатларни бериш «бир дарча» тамойили бўйича амалга оширилади, бунда ваколатли давлат органларига уларни зарур ҳолларда келишишни таъминлаш вазифаси юклатилади;
рухсат этувчи ҳужжатларни бериш муддати тадбиркорлик субъектлари ариза берган вақтдан бошлаб, 30 иш кунидан ошмаган ҳолда чегараланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида хусусиятли фаолият турлари бундан мустасно.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари учун ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилишга доир ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиботларни тубдан соддалаштириш ва арзонлаштириш бўйича аниқ таклифларни 2011 йил 1 октябригача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2700-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 9-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 1 октябрдан бошлаб, тажриба тариқасида, экспортга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тартиботларни божхона расмийлаштируви, декларация қилиш, сертификатлаштириш, санитария-эпидемиология назорати ва товарларни божхона расмийлаштируви жараёнида қатнашадиган бошқа ташкилотлар фаолиятини бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини таъминлайдиган «бир дарча» тамойили асосида бажариш механизмини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда божхона ва сертификациялаш жараёнларини соддалаштиришни, уларнинг муддатлари ва нархларини қисқартиришни назарда тутган ҳолда экспорт операцияларини «бир дарча» тамойили бўйича амалга ошириш тўғрисидаги вақтинча низомни тасдиқласин.
6. Товарларни экспорт қилишда тўланадиган божхона расмийлаштируви йиғинларининг амалдагига қараганда ўртача 2 маротабага камайтиришни назарда тутувчи янги ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3009-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 422-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3009-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 422-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 август,
ПҚ-1604-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига
1-ИЛОВА
2011 йил 1 сентябрдан бекор қилинаётган рухсат бериш тартиботлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Бекор қилинаётган рухсат бериш тартиботлари

Рухсат бериш тартиботи белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат

1.Капитал қурилиш соҳасида ер участкаси танлаш тўғрисидаги аризани ижрога юбориш ҳақидаги қарорВазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги 248-сон қарори
2.Янги автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари қуришга рухсат олиш ва қурилишни келишишВазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори
3.Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ўрнатиш учун қурилиш ёки майдончаларга ер участкалари танлашни келишишВазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори
4.Бўлажак қурилиш участкалари остида фойдали қазилмалар йўқлиги тўғрисида хулосаВазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 5 февралдаги 26-сон қарори

Ер остидан фойдаланиш соҳасида

5.Конларни ишга тушириш тизимини келишишЎзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори
6.Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулосаВазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 5 февралдаги 26-сон қарори
7.Ишлаб чиқариш қувватларининг ишдан чиқиш муносабати билан фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналар (уларнинг бир қисми) ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатишни келишишВазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори
8.Фойдали қазилмалар қазиб олувчи корхоналар ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилишга рухсат олишВазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори
9.Фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардаги қурилишлар муносабати билан саноат иншоотлари, уй-жойлар ва жамоат бинолари, тарихий ва маданий ёдгорликлар, сув ҳавзалари ҳамда бошқа табиий объектлар учун табиатни муҳофаза қилиш мақсадида саноат аҳамиятини йўқотган кон захираларини қолдириш тўғрисидаги хулосани келишишВазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори

Табиатдан фойдаланиш соҳасида

10.Бинолар ва иншоотларга туташган (ажратилган) ер участкаларида дарахтларни кесишга рухсат олишВазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори

Ишлаб чиқариш соҳасида

11.Халқ истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган рангли металлар парчалари ва чиқиндилари санитария меъёрларига ва стандартлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларЎзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармони

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида

12.Импорт ва экспорт контрактини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномаларВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори
13.Субъектнинг импорт операцияларини ҳисобга олиш карточкасиВазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори
14.Хорижда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат спирти олиб киришга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори
15.Илмий-тадқиқот ишлари, ноу-хау, ихтиролар натижаларини экспорт қилишга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори
16.Юқори ликвидли ҳисобланмаган товарларни экспорт қилишга бартер контрактлари тузишга рухсат олиш тўғрисидаги қарорВазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарори

Автомобиль, темир йўл, дарё ва ҳаво транспорти

17.Ташқи рекламани жойлаштириш жойини келишишВазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори
18.Юклар ташишнинг кенгайтирилган режасиВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
19.Юкларни ташиш ҳажмиВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
20.Асосий ойлик юк ортиш режасини бажариш тартибини келишишВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
21.Юкларни асосий ойлик юк ортиш режаси ёки режадан ташқари юклашга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
22.Юкларни станция ичида (битта тариф пункти доирасида) ташишга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
23.Темир йўл станцияси режасида назарда тутилган юк жўнатишни темир йўл доирасида ўзгартиришга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
24.Режа номенклатурасида назарда тутилган юкларнинг айрим гуруҳлари доирасида бир турдаги юкни бошқа турдаги юк билан алмаштиришга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
25.Ички йўлларда ташиш бўйича асосий ойлик режада назарда тутилган қабул қилиш темир йўл станциясини ўзгартиришга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
26.Юк жўнатувчи томонидан темир йўлларда юк ташиш тўловларини қабул қилиш темир йўл станциясида тўлашга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
27.?Темир йўлларнинг шохобча йўлларига хизмат кўрсатишга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
28.Ички ташишлар ёки уларда юкларни сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси темир йўллари ҳамда бошқа давлатлар темир йўлларининг умумий тармоқ инвентар парки вагонларидан фойдаланишга, шунингдек ушбу вагонларга юк ортишга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
29.Локомотивнинг туташган темир йўл станциясига чиқишига рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори
30.Йўналишли таксилар ҳаракати жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни келишишВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори
31.Йўналишли таксилар ҳаракати жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори
32.Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш йўналиши схемасини келишишВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори
33.Йўналишли автобус ҳаракати жадвалини тасдиқлаш тўғрисида қарорВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори
34.Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш йўналишининг паспортини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори
35.Йўналишли автобус ҳаракати жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни келишишВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори

Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида

36.Ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги амалдаги битимларда ва фаолият юритиш шартларида муайян тугамаган даврда корхона ихтисослашувини сақлаб туриш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, хусусийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг фаолият йўналишини ўзгартиришни (ихтисослашувни ўзгартириш) келишишВазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори
37.Якка тартибдаги тадбиркорларга турғун савдо шохобчалари орқали ёки буюм бозорларида чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномасиВазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори
38.Озиқ-овқат (қишлоқ хўжалиги) маҳсулотлари сифатини тасдиқловчи хулосаВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарори
39.Сифатни тасдиқлаш (барча деҳқон бозорларида, шаҳарлар ва қишлоқлар дўконларида совутилган, термик қайта ишланган (пастеризация қилинган) сутни сотиш учун)Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 ноябрдаги 379-сон қарори
40.Овқатлар рецептурасини келишишВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори

Бошқа соҳаларда

41.Полиграфия корхонаси очиш ва фаолият юритишга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори
42.Тамға-ўймакорлик устахоналари очиш ва фаолият юритишига рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори
43.Полиграфия асбоб-ускуналари харид қилишга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори
44.Полиграфия корхонаси ишлаб чиқариш биносининг санитария талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатномаВазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори
45.Полиграфия корхонаси ишлаб чиқариш биносининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатнома, техник (қурилмалар) воситалар ва ёнғиндан муҳофаза қилиш сигнализациялари билан таъминлашВазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори
46.Полиграфия корхонаси ишлаб чиқариш биносининг экология талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатномаВазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори
47.Қазилаётган конлар устида жойлашган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори
48.Корхоналарда геодезия пунктларининг координатлари ва баландликлари, техник ҳисоботлар, топография хариталари ва режалари тўғрисидаги маълумотлар тўпланишини келишишВазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори
49.Геодезия пунктлари ва жуғрофий объектлар координатларини, космик ва аэрофото-суратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг макетлари ва бошқа картография материалларини очиқ эълон қилиш ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосаларВазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори
50.Ўзбекистон ҳудудида қадимий ҳужжатли ёдгорликларни йиғишга рухсатномаВазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига
2-ИЛОВА
Товарлар ва хизматларни экспорт қилишда божхона расмийлаштируви учун тўланадиган йиғимлар
СТАВКАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Божхона йиғими тури

Йиғимлар ставкалари

1.Божхона расмийлаштируви учун:
«экспорт» божхона режимидаги товарлар ва транспорт воситалариБожхона қийматидан 0,1 фоиз, бироқ энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда
«божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидаги товарларТоварларни қайта ишлаш хизматлари қийматидан 0,1 фоиз, бироқ энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда
2.

«Экспорт» божхона режимига жойлаштирилаётган товарнинг божхона расмийлаштирувини ходим томонидан буни расмийлаштириш жойидан ва (ёки) божхона органларининг ишламайдиган вақтида бошқа жойда амалга ошириш, бир ходимнинг бир соат ишлаши ҳисобидан

Энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 фоизи

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2700-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 9-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори 4-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«белгиланган муддатлари ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушишини 30 банк кунидан кўпроқ (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахс-резидентлар республика бюджети фойдасига жарима тўлайдилар:
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 10 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 20 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан қўшимча равишда 70 фоиз эквивалентида»;
б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Чет элдан валюта тушуми тушишини белгиланган муддатлари ўтгандан кейин 30 банк кунидан кўпроқ муддатга кечикишига йўл қўйган экспортчига (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) нисбатан солиқ органлари томонидан қуйидаги санкциялар қўлланилади»:
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 10 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 20 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан қўшимча равишда 70 фоиз эквивалентида»;
б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 345-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2016 й., 48-сон, 547-модда; 2017 й., 1-сон, 9-модда, 22-сон, 422-модда)