PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;
Банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат беришда рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;
Юридик шахслар — резидентлар томонидан чет элда ҳисоб рақамлари очишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ;
Ваколатли банклар томонидан нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бинонинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага* мувофиқ.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 март,
56-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 11-сон, 125-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда, 15-сон, 181-модда; 2016 й., 18-сон, 195-модда, 34-сон, 405-модда)