Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорига мувофиқ, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ёшлар иттифоқи, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйлар қуриш ҳамда мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ёш оилалар учун кўп квартирали (кейинги ўринларда Ёшлар уйлари деб аталади) уйлар этиб реконструкция қилиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар уйларидаги квартираларни тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк қилиб ёш оилаларга ушбу қарорга мувофиқ Ёшлар уйларидаги сотиб олинадиган квартиралар қийматини тўлаш учун, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати Ёшлар уйларини қуриш ва реконструкция қилишнинг буюртмачилари ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
квартиралар қийматини мақбуллаштириш мақсадида уйларни қуриш, қоидага кўра, мавжуд қурилиши тугалланмаган бинолар ва бошқа объектларни, уй-жойларни тегишли инфратузилма билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш учун энг қулай лойиҳалар бўйича реконструкция қилиш шаклида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар уйларини жойлаштириш учун мўлжалланган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш доирасида буюртмачи ёки пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка билан 5 йилгача муддатга бериладиган тижорат банклари кредитларини жалб этишлари мумкин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Ҳукумат комиссиясига ёш оилалар учун уй-жой объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириб бориш юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқига қуриладиган Ёшлар уйларининг сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ёшлар уйларига айлантириш учун реконструкция қилишга босқичма-босқич бериш мақсадида мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш учун уларнинг тўлиқ хатловдан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмачилар билан биргаликда, ўтказилган хатлов асосида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни Ёшлар уйларига айлантириш учун реконструкция қилишнинг титул рўйхатларини белгиланган тартибда Ҳукумат комиссияси билан келишилишини;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини;
қурилишларнинг узил-кесил манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
8. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.И. Закиров ва А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 8 сентябрь,
250-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорига мувофиқ Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар (кейинги ўринларда квартиралар деб аталади) бериш масалаларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёш оилалар — ушбу Низомга мувофиқ Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан ипотека кредити асосида квартираларни сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берилган пайтда эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий комиссия — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тавсиянома — Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан берилган тавсиянома имтиёзли ипотека кредитини олувчи билан кредит олувчи доимий рўйхатдан ўтказилган жойда жойлашган тижорат банки ўртасида ипотека кредити бериш тўғрисида шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Квартиралар ёш оилаларга тижорат банклари томонидан сотиб олинадиган квартира қийматини тўлаш учун, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки бадални тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг фоизли ставка билан 20 йил муддатга бериладиган имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк қилиб берилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Ёш оилаларнинг квартира сотиб олиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
II. Квартира бериш учун ёш оилаларни ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига эгадир:
а) турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (қоидага кўра, давлат мукофотлари, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари);
б) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёш оилалар — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши тақдимномаси асосида;
в) фаолият юритаётган меҳнат жамоасида алоҳида намуна ва хизмат кўрсатган ёш оилаларга — давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг раҳбарлари тавсиясига кўра Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши тақдимномаси асосида.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
5. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилаларни ҳисобга қўйиш қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган тақдирда:
а) эр-хотинлар доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича ёш оила ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз бинолардаги турар жойда яшайдиган жой бўйича уй-жой мулкдори бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган шахслар бор бўлса Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда эр-хотинларнинг хоҳиши бўйича ёш оила бир ёки бир вақтнинг ўзида барча асослар бўйича ҳисобга қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилани ҳисобга қўйиш учун эр-хотиндан бири доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси номига ариза;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
в) оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;
г) яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитлари ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
д) иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси;
е) доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
ж) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
з) ёш оила ушбу Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳужжатлар Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхалари тилхат остида ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Ариза турар жой беришга аризаларни рўйхатга олишнинг алоҳида журналида рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши олинган ҳужжатларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқиш учун Ҳудудий комиссияга юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ҳудудий комиссия ҳужжатлар Ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгашига тақдим этилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганади, барча ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади. Бунда, ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш, шунингдек унинг ҳақиқийлиги учун ҳудудий комиссия жавоб беради.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Ҳудудий комиссия жойнинг ўзига чиқиб ариза берувчининг турар жой шароитларини, кредитга лаёқатлилигини (ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадини) ўрганади. Ўрганиш натижалари бўйича текшириш далолатномасини тузади.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳудудий комиссия ёш оилани турар жой шароитларини яхшилаш учун муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобга қўйиш тўғрисидаги хулоса, текшириш далолатномаси тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда уч кун муддатда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашига юборилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия икки кун муддатда ҳужжатлар ва хулосани рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши икки кун муддатда ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қайтарган ҳолда рад этиш сабаблари тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган хулоса ва ҳужжатларни кўриб чиқиб ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай қабул қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай қарорни тегишли ҳудудий комиссияга юборади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳудудий комиссия 5 иш куни мобайнида Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини ва Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашини ёзма равишда хабардор қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида келтирилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, шунингдек агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда ҳисобга қўйиш рад этилиши мумкин.
III. Ёш оилаларга ипотека кредити асосида квартиралар бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг тавсияномаси (ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича) ҳисобда турган ёш оилаларга улар учун зарур бўлган турар жой майдони мавжудлигидан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Ҳисобга қўйиш санаси, агар ҳолатлар тенг бўлган ҳолларда — уй-жой билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиш квартирани ипотека кредити асосида сотиб олиш изчиллигини аниқлашнинг асосий шарти ҳисобланади.
17. Агар:
эр-хотиннинг ҳар иккиси етимлар — «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
имтиёзли ипотека кредити олувчи оила аъзоларининг бири ёки бир нечтаси ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекса.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
имтиёзли ипотека кредити олувчи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёшлардан бўлса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси навбатдан ташқари берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши тавсиянома бериш билан бир вақтда тегишли пудрат қурилиш ташкилотларига белгиланган тартибда квартираларга олди-сотди шартномаларини тузиш учун тавсиянома олган шахслар рўйхатини юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Пудрат қурилиш ташкилотлари рўйхатлар олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида улар асосида квартираларнинг олди-сотди шартномалари тузилишини таъминлайди.
IV. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига имтиёзли ипотека кредитларини олиш учун берилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши ва квартиралар ажратилиши тўғрисидаги ахборотни киритади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
«Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшларнинг кўп квартирали уйларидаги квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
намунавий таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари — комиссия раиси.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари — комиссия раисининг ўринбосари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 132-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 132-модда)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бошқармаси раҳбари.
6. «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари.
7. Молиялаштирувчи тижорат банкларининг минтақавий ва туман филиаллари раҳбарлари.
«Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшларнинг кўп квартирали уйларидаги квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш тўғрисида шартномалар тузиш учун тавсияларни ёш оилаларга тақдим этиш
СХЕМАСИ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
«Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли тижорат банкига тақдим этиш учун Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг уй-жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган ёш оилаларга
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
тавсияномаси шакли
Олдинги таҳрирга қаранг.


ТАВСИЯНОМА ДК 000000

19__ йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси__________________________
______________________________________________________________________га

(Ф.И.О., паспортидаги маълумотлар)

_____________________________________________ манзили бўйича Ёшларнинг

(Ёшлар уйи манзили)

кўп квартирали уйидан квартира сотиб олиш тўғрисида ___________________________
________________________________________ билан шартнома тузиш учун берилди.
Тавсиянома Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 201_ йил «__»_______даги ___-сон қарорига мувофиқ берилди. _____________________________________________________________________

(тавсияномани олган ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.)

201_ йил «__»________

___________________

(берилган сана)

(олувчининг имзоси)

Орқа томони

Ушбу тавсия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этувчи ёш оилаларни турар жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорига мувофиқ берилган.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий
кенгаши раиси
_________________
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий
кенгаши раисининг ўринбосари
_________________
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи
Марказий кенгаши аъзолари
(рўйхат бўйича)
_________________

_________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 7-банднинг 3-кичик бандига «Камолот» ёш оилалар учун кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка билан 20 йил муддатга бериладиган кредитлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
2. 10-бандга «Ёш оилалар учун «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
3. 12-банднинг учинчи хатбошига «эга бўлишлари керак» сўзларидан кейин «ёш оилалар учун «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
4. 25-бандда:
3-кичик бандга қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«Ушбу маълумотнома ёш оилалар учун «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар олишда талаб қилинмайди»;
қуйидаги мазмундаги 5-кичик банд қўшилсин:
«5) тижорат банкларига «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгашининг ёш оилалар учун «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 468-модда; 2016 й., 18-сон, 198-модда; 2017 й., 7-сон, 94-модда; 9-сон, 132-модда, 37-сон, 996-модда)