Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 29 август,
245-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 245-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кассали режалаштириш — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг касса режаларини, тушумларнинг манбалари ва миқдори, шунингдек харажатларнинг миқдори, харажат йўналиши ва уларнинг мақсади бўйича тузиш йўли билан амалга ошириладиган, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ўтувчи, Давлат бюджетининг маблағлари айланмасини режалаштириш ва бошқариш;
Ягона ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда ЯҒҲ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи бўлиб, унга бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва бошқа тушумлари киритилади ҳамда харажатлари тўланади;
давлат бюджетининг пул маблағларини бошқариш — Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида ЯҒҲдаги давлат бюджети маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан бошқариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўйича Ғазначилик бўлинмалари (кейинги ўринларда Ғазначилик бўлинмалари деб аталади) ЯҒҲдаги Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни Давлат бюджети даромадлари тушуми ва харажатларининг ҳар йиллик ва ҳар ойлик прогнозларини тузиш йўли билан амалга оширадилар.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжатлар шакли ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ДБҚ деб аталади), шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкцияларни ундирадиган органлар томонидан ушбу ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиши муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
II. Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш
4. Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини кассали режалаштириш мос равишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети учун — Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари учун — ҳудудий ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Жорий молия йили учун кассали режалаштириш қуйидаги маълумотлар асосида ойлар бўйича тузилади:
Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг йиллик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичлар;
Давлат бюджетига ДСҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ДБҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;
Давлат бюджетига Давлат бюджетининг даромадлари айрим маъмурлари томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига Молия вазирлиги томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;
жорий молия йили учун Давлат бюджети харажатлари бўйича касса тўловларининг прогнози;
жорий молия йилида вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун касса тушумларининг прогнози.
42. Бир ой учун кассали режа қуйидаги маълумотларга асосан кунлар ажратилган ҳолда тузилади:
тегишли ой учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг йиллик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичлар;
Давлат бюджетига ДСҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ДБҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;
Давлат бюджетига Давлат бюджети даромадларининг айрим маъмурлари томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига Молия вазирлиги томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;
тегишли ой учун Давлат бюджети харажатлари бўйича касса тўловларининг прогнози;
тегишли ойда вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун касса тушумларининг прогнози.
43. Кассали режа Молия вазирлигининг Ахборот тизимида (кейинги ўринларда «ЎРМВ» АТ деб аталади) ғазначилик бўлинмалари томонидан ДСҚ, ДБҚ шунингдек, даромадлар бўйича бошқа асосий маъмурларнинг қоғоз ва электрон шаклда тақдим этиладиган туман ва шаҳарлар бўйича ахборот ҳамда маълумотларга асосан тузилади ва юритилади.
44. Кейинги молия йили учун йиллик кассали режа жорий йилнинг 25 декабрига қадар ҳар йили тузилади.
Бир ойлик кассали режа жорий молия йили бошидан ўсиб борувчи тарзда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда тузилади. Бунда жорий ой учун кассали режалаштириш кўрсаткичлари жорий молия йилининг жорий ойи бўйича кассали режалаштириш кўрсаткичларига мос келиши ва кассали режалаштиришни юритишда унга киритилган ўзгартириш ҳисобга олиниши лозим.
45. Кассали режа ой давомида ҳақиқатда тушган тушумлар ва тўловларга асосан унинг кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш орқали юритилади.
46. Зарурат бўлганда Молия вазирлигининг Ғазначилиги кассали режа кўрсаткичларини тузиш ва уларга аниқлик киритиш учун Молия вазирлигининг соҳа бошқармаларидан ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралардан давлат бюджетига кутилаётган тўловлар ва давлат бюджети харажатлари тўғрисида Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларга мувофиқ маълумотларни сўраб олиши мумкин;
(41 46-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
6. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини ЯҒҲдан ўз вақтида амалга ошириш ва тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишларини бартараф этиш учун ғазначилик бўлинмалари:
тегишли бюджетларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги айланма касса маблағини белгиланган тартибда ишлатишлари;
тегишли бюджетлар томонидан бюджет ссудалари олиниши ташаббуси билан чиқишлари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси республика бюджети бўйича), маблағларни жалб қилишнинг бошқа манбаларидан фойдаланишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишлари ҳолларида ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
тегишли бюджетлар томонидан бюджет ссудалари олиниши;
бюджетдан ажратиладиган маблағларга ўз вақтида аниқлик киритилиши бўйича чоралар кўрадилар.
III. Жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДБҚ ва ДСҚ тегишли бюджетларда назарда тутилган харажатлар қопланишини таъминлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ сафарбар этилиши, шунингдек, ғазначилик бўлинмаларига маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун жавоб беради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва тегишли ғазначилик бўлинмалари мазкур Низомда назарда тутилган, ЯҒҲдаги Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш қисмини амалга ошириш бўйича, талабларнинг тўғри бажарилишига жавобгардирлар.
10. Ҳудудий молия органлари тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишлари ҳолларида, тегишли бюджетларда назарда тутилган бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши харажатларни қоплашни таъминламаганда, бюджет ссудаларини жалб қилиш бўйича ўз вақтида тегишли чораларни кўриш, шунингдек бюджетдан ажратиладиган маблағларга тегишли аниқлик киритилишига жавобгардирлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 245-сон қарорига
2-ИЛОВА
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
харажатларни тўлаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда ХТР деб аталади) — бюджет ташкилотига ва бюджет маблағлари олувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўйича Ғазначилик бўлинмалари (кейинги ўринларда ҳудудий ғазначилик бўлинмалари деб аталади) томонидан бериладиган, ХТРда кўрсатилган вақт давридан бошлаб бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи унинг доирасида молиявий мажбуриятлар қабул қила оладиган ва касса харажатларини амалга ошира оладиган бюджетдан ажратилган маблағлар суммасини акс эттирувчи электрон ҳужжат;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
ЎРМВ АТ — бюджет тизими бюджетлари бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизими;
«UzASBO» ДМ — бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботини юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ғазначилик бўлинмалари харажатларнинг белгиланган кетма-кетлигига, шунингдек ойлар бўйича кассали режаларга мувофиқ қабул қилинган молиявий мажбуриятларни бажариш учун Ягона ғазна ҳисобварағида (кейинги ўринларда ЯҒҲ деб аталади) маблағлар етишмаган тақдирда, Давлат бюджети харажатларининг чекланган ҳажмини белгилайдилар ҳамда унинг асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР берадилар.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
Бунда ХТР бюджет ташкилотларига уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлари бўйича берилмайди.
4. ХТР кассали режалаштириш ва Давлат бюджети пул маблағларини бошқариш натижалари бўйича олинган маълумотлар асосида ЎРМВ АТда шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларини бартараф этиш мақсадида ХТР бериш муайян даврда тегишли бюджетларга тушиши кутилаётган суммалар доирасида амалга оширилади. Бунда, агар даромадлар тушуми фақат тегишли ойнинг охирида кутилса, ХТР даромадларнинг ҳақиқий тушумига қараб берилади.
5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар қабул қилинган юридик мажбуриятлар ва берилган ХТРлар доирасида, харажатларнинг белгиланган кетма-кетлигига мувофиқ, кўрсатилган вақт давридан бошлаб молиявий мажбуриятлар қабул қиладилар ҳамда тўловларни амалга оширадилар.
II. ХТР бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ХТР ойлик кассали режа кўрсаткичлари ва тегишли бюджетларнинг ғазна ҳисобварағидаги қолдиқларидан келиб чиқиб, ғазначилик бўлинмалари томонидан кунлик, 10 кунлик ёки ойлик асосида берилиши мумкин.
Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
7. ХТР суммасини шакллантиришда тўловларнинг қуйидаги кетма-кетлигига риоя қилинади:
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да — ҳар ойнинг 1 — 4 ва 15 — 18 саналарида;
ягона ижтимоий тўловига харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да — ҳар ойнинг 1 — 4 саналарида;
ижтимоий нафақалар (пенсиялар, стипендиялар, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва бошқалар)га харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да — ҳар ойнинг 1 — 20 саналарида;
озиқ-овқат ва дори-дармонларга харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да;
коммунал хизматлар, ёнилғи ва ёқилғи-мойлаш материалларига харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да;
капитал қўйилмаларга харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да;
бошқа харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да.
Ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошида кўрсатилган харажатлар моддалари бўйича бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчига ХТР бериш тўловларнинг юқорида кўрсатилган кетма-кетлигига риоя қилинган ҳолда бир ойда бир марта берилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги айрим ҳолларда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга бюджет маблағларини молиялаштиришнинг (тўлашнинг) шошилинч зарурияти ва асоси бўлганда, бюджет ташкилотларига ёки бюджет маблағлари олувчиларга муддатдан олдин ХТР беришга ҳақлидир.
8. Ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилотига ёки бюджет маблағлари олувчига қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда минус «–» ишорали ХТР беради:
ХТР берилган бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи томонидан белгиланган тартибда тегишли харажат моддалари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлари камайтирилганда, харажатларнинг камайтирилаётган моддалари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар қабул қилинмаганда (тўловлар бўлмаганда);
бюджет ташкилотининг тегишли харажат моддалари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар суммасини камайтириш (аниқлаштириш) учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки ҳудудий молия органлари томонидан чора-тадбирлар қабул қилинганда.
9. Ғазначилик бўлинмалари харажатларни молиялаштиришда (тўлашда) ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган харажатлар кетма-кетлиги ва муддатларини эътиборга олиб қуйидаги усуллардан биридан фойдаланган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР берадилар:
а) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга маълум бир давр учун берилган ХТРлар тўғрисида эълонлар (маълумотлар)ни махсус ажратилган жойларда (стендларда, эълонлар доскаларида ва бошқ.) жойлаштириш орқали;
б) бюджет ташкилотлари электрон тарзда ХТРларни қабул қилиши мумкин бўлган, берилган ХТРлар тўғрисида ЎРМВ АТдан «UzASBO» ДМга маълумот тақдим этиш орқали;
в) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга бюджет маблағлари бўйича тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида, мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича ХТР тақдим этиш орқали.
III. Жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ғазначилик бўлинмалари тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва жорий ой учун кассали режалаштириш доирасида ХТР бериш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
11. Бюджет ташкилотларнинг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ, улар томонидан қабул қилинган юридик мажбуриятлар ва уларга берилган ХТР доирасида молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва касса харажатларини амалга оширишга жавобгардирлар.
Бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағларини олувчиларга харажатларни амалга оширишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар (ХТР) бериш
СХЕМАСИ
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)
Бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағларини олувчиларга харажатларни амалга оширишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

201__ йил ________ ойи учун харажатларни тўлаш учун
РУХСАТНОМА (ХТР)
____-сон

Ташкилот номи

__________________________

Ғазначилик бўлинмаси номи __________________________
Шахсий ғазна ҳисобварақ__________________________
ХТР берилган сана «____» ________ 201__ г.

(минг сўмда)

Харажатлар тури

_________ойи

Харажатлар сметаси

ХТР

Харажатларнинг 1-гуруҳи
Харажатларнинг 2-гуруҳи
Харажатларнинг 3-гуруҳи
Харажатларнинг 4-гуруҳи
ЖАМИ:

Ғазначилик бўлинмаси ходими *

___________________

(имзо)

* ХТР ташкилотга «UzASBO» ДМдан фойдаланган ҳолда электрон кўринишда берилган ҳолда ёки маълум бир давр учун ХТР берилганлиги тўғрисидаги эълон (маълумот) махсус ажратилган жойларда (стендлар, эълонлар доскалари ва бошқ.) жойлаштирилганида ғазначилик бўлинмаси ходимининг имзоси қўйилмайди.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 36-сон, 454-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 09/18/382/1264-сон)