PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг айланиши соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 9 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 12 июнь,
156-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 12 июндаги 156-сон
қарорига
2-ИЛОВА
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банднинг еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон» сўзидан олдин «Лицензия расмийлаштирилгандан кейин олинадиган» сўзлари қўшилсин.
2. 9-бандда:
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 306-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон)