Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон қарорига мувофиқ, «Электрон ҳукумат» тизими доирасида идоралараро ахборот ҳамкорлигини такомиллаштириш, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш юзасидан масъул идора этиб белгилансин ва унга қуйидагилар юклансин:
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри шакллантирилишини, шунингдек давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш, давлат органларининг маъмурий тартиботларини ахборотлаштириш бўйича доимий мониторинг ўтказиш ва таклифлар киритиш;
давлат хизматлари кўрсатишда ўз вақтида ва келишилган идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш ҳисобига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати бир ой муддатда хатловдан ўтказилишини ва 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссиясига киритилишини;
икки ой муддатда Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри, шунингдек давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизими яратилишини;
давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида идоралараро электрон ҳамкорлик амалга оширилиши юзасидан ҳар чоракда мониторинг ўтказилишини, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилишини таъминласин.
4. Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2015 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:
кўрсатиладиган барча давлат хизматлари, шунингдек фойдаланиладиган шакллар ва бланкаларни, кейинчалик Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрига киритган ҳолда, хатловдан ўтказсинлар ва регламентласинлар;
хатлов натижаларига кўра давлат хизматлари кўрсатиш учун талаб қилинадиган идоравий маълумотлар базаларини яратиш ва шакллантириш чора-тадбирлари режаларини ҳамда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 май,
120-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I.Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровлари бўйича давлат органларининг функциялари амалга оширилиши бўйича давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар. Давлат хизматини, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари уларга юкланган бўлса, бошқа ташкилотлар ҳам кўрсатиши мумкин;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — сўров билан давлат органига мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри (кейинги ўринларда Ягона реестр деб аталади) — давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг тўлиқ рўйхатини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бошқа ахборотни ўз ичига оладиган, Интернет тармоғидаги очиқ ва ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурси;
давлат хизмати кўрсатиш натижаси — давлат хизмати кўрсатиш регламентига мувофиқ давлат органлари томонидан тегишли ҳаракатларни амалга оширишда ифодаланган, ариза берувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг амалга оширилиши, шу жумладан ариза берувчиларга тегишли ахборот ва ҳужжатларнинг тақдим этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат хизмати кўрсатиш регламенти — электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини ва унга қўйиладиган талабларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
3. Ягона реестр қуйидаги мақсадда шакллантирилади ва юритилади:
жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари тўғрисида батафсил ахборотни тақдим этиш;
давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва самарадорлигини ошириш;
давлат хизматлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни мақбуллаштириш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
4. Ягона реестр давлат хизматларининг қуйидаги турларини ўз ичига олади:
ариза берувчиларнинг ҳуқуқларини белгилаш (битимларни, мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш ва шу кабилар);
ёзма ва бошқа шаклда расмийлаштириладиган юридик фактларни аниқлаш (маълумотномалар, гувоҳномалар, лицензиялар, рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш, штамплар қўйиш ва шу кабилар);
ахборот бериш (кўчирмалар бериш, ахборотни эълон қилиш ва шу кабилар).
Ягона реестр қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматларининг бошқа турларини ҳам ўз ичига олади.
5. Ягона реестр давлат тилида шакллантирилади ва юритилади ҳамда рус ва инглиз, шунингдек бошқа тиллардаги тенг қийматли ёки қисқартирилган версияларига эга бўлиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ягона реестр оператори ҳисобланади.
7. Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ давлат органлари билан биргаликда Ягона реестр оператори томонидан амалга оширилади.
Ягона реестр ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ юритилади.
II. Ягона реестрни шакллантириш тартиби
8. Давлат органлари кўрсатиладиган давлат хизматлари, уларнинг ихтиёрида бўлган шакллар ва бланкаларнинг хатловини ўтказиш асосида давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни, уларнинг регламентларини, шунингдек шакллар ва бланкалар, ҳужжатлар ва бошқа ахборот намуналарини тайёрлайдилар ва электрон кўринишда Ягона реестрга киритадилар.
Давлат хизматининг регламентини ишлаб чиқишда давлат органи тегишли идоралараро сўров юборилган пайтдан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатлар ва ахборот (архив ҳужжатлари асосида тақдим этиладиган архив маълумотномалари ва ахборотидан ташқари) мавжуд бўлган манфаатдор давлат органларидан олиш муддатини назарда тутиши шарт.
9. Давлат органига бериладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг шакллари ва бланкаларининг намуналари Ягона реестрга электрон кўринишда киритилади.
10. Давлат хизмати кўрсатишда бошқа давлат органлари иштирок этган тақдирда ушбу давлат хизмати тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш, ҳужжатлаштириш ва Ягона реестрга киритиш давлат хизмати кўрсатилишининг якуний натижасини тақдим этаётган орган томонидан амалга оширилади.
Агар давлат хизмати кўрсатилишининг якуний натижаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилса, ушбу давлат хизмати тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш, ҳужжатлаштириш ва Ягона реестрга киритиш мазкур давлат хизмати бўйича ҳужжатлар ва ахборот кўриб чиқилишини ташкил қилиш учун масъул бўлган давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ишчи органи) томонидан амалга оширилади.
11. Ягона реестрга киритиладиган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ва ишончли бўлиши керак. Ушбу маълумотларда ноаниқликлар, қисқартмалар ва хатолар бўлмаслиги лозим.
Давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг тақдим этиладиган электрон нусхалари ва уларнинг матни яхши фарқланадиган, нусхалар сифати эса ҳужжатнинг ўқилишини қийинлаштирмаслиги керак.
Агар давлат хизмати олиш бошқа органлар томонидан бериладиган тегишли ҳужжатлар ва маълумотномаларни йиғишни назарда тутса, давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларда ушбу ҳужжатларнинг берилиши учун масъул бўлган органлар кўрсатилган ҳолда, мазкур ҳужжатларнинг батафсил рўйхати берилиши керак.
12. Давлат органи томонидан Ягона реестрга маълумотлар киритилгандан кейин Ягона реестр оператори ушбу маълумотларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ва давлат хизматини рўйхатга олади.
Ноёб реестр рақамини кўрсатган ҳолда давлат хизматининг Ягона реестрда рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома электрон кўринишда давлат хизмати Ягона реестрда рўйхатга олинган кундан кейин бир иш куни мобайнида давлат органига юборилади.
13. Давлат органи томонидан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда, нотўғри расмийлаштирилган ёки бошқа камчиликлар мавжуд бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар Ягона реестрга киритилган тақдирда, оператор беш иш куни мобайнида, рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатиб, давлат хизматини Ягона реестрда рўйхатга олишни рад этади.
Давлат органи иш жараёнида аниқланган камчиликларни уч иш куни мобайнида бартараф этади ва давлат хизмати тўғрисидаги тегишли маълумотларни Ягона реестрга такроран киритади.
Камчиликлари аниқланган, Ягона реестрга киритилиши керак бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни ўзгартириш ёки тўлдириш уларни бошқа давлат органлари билан келишиш, белгиланган тартибда тасдиқлашга сабаб бўлса ёки аниқланган камчиликларни иш жараёнида уч кун мобайнида аниқлашга тўсқинлик қиладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда, давлат органи аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатларини кўрсатиб, бу ҳақдаги тегишли ахборотни Ягона реестр операторига киритади.
Илгари аниқланган ва тузатилмаган камчиликлар мавжуд бўлган давлат хизмати тўғрисидаги тегишли маълумотлар такроран киритилган тақдирда пайдо бўладиган барча масалалар давлат органи ва Ягона реестр оператори ўртасида иш жараёнида дарҳол ҳал этилади.
III. Ягона реестрга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби
14. Ягона реестрда рўйхатга олинган давлат хизмати кўрсатиш регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган тақдирда давлат органи бир кун муддатда, асосларни кўрсатиб, электрон кўринишда тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритади.
15. Ягона реестр оператори томонидан Ягона реестрда рўйхатга олинган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлардаги ўзгартиришлар ва қўшимчаларни кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 12-13-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган тақдирда Ягона реестрда киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг санаси ва моҳияти тўғрисида тегишли белги қўйилади.
16. Давлат хизмати бекор қилинган тақдирда давлат органи бир ҳафта муддатда, чиқариш учун асосларни кўрсатиб, давлат хизматини Ягона реестрдан чиқариш зарурлиги тўғрисида электрон кўринишда Ягона реестр операторини хабардор қилади.
Давлат хизмати Ягона реестрдан чиқарилганда давлат хизмати тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ чиқариб ташланмайди, балки ушбу давлат хизмати бекор қилинганлиги, шунингдек мазкур хизмат бекор қилинган сана ва бунинг асоси тўғрисида тегишли белги киритилади.
17. Бекор қилинган давлат хизматининг ноёб реестрли рақами реестрдан чиқарилмайди ва Ягона реестрда янгидан рўйхатга олинган бошқа давлат хизматларига берилмайди.
IV. Ягона реестр оператори ва давлат органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
18. Ягона реестр оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат хизматлари тўғрисида нотўғри расмийлаштирилган, шунингдек ҳужжатлари, шакллари, бланкаларида камчиликлар мавжуд маълумотларни Ягона реестрда рўйхатга олмаслик;
давлат хизматларини Ягона реестрга киритиш ёки унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
давлат хизматларининг сифатли регламентланишини таъминлашга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
19. Ягона реестр оператори қуйидагиларга мажбур:
давлат хизматларининг Ягона реестрда рўйхатга олинишини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
Ягона реестрдаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматларининг ягона порталида эълон қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлардан кеча- кундуз фойдалана олишларини таъминлаш;
Ягона реестрнинг узлуксиз ишлашини, шунингдек ундаги маълумотларнинг сақланишини ва фойдалана олиш мумкинлигини таъминлаш;
давлат хизматлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни шакллантириш ва юритиш учун давлат органларининг Ягона реестрдан фойдалана олишларини таъминлаш;
давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни Ягона реестрда рўйхатга олишдан олдин уларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш;
кўрсатиладиган давлат хизматларини таҳлил қилиш ва давлат органлари томонидан амалга ошириладиган тартиботларнинг такрорланишини истисно этиш, шунингдек муддатларни ва ариза берувчилардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ва ахборотни қисқартириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
20. Давлат органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
белгиланган тартибда давлат хизмати кўрсатиш регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
21. Давлат органлари қуйидагиларга мажбур:
ўзлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг регламентланишини ва Ягона реестрда ҳужжатлаштириш учун улар тўғрисида маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда давлат хизматларини хатловдан ўтказиш ва улар тўғрисидаги Ягона реестрдаги маълумотларни актуаллаштириш;
давлат хизматлари кўрсатиш регламентларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган ёки ушбу давлат хизматлари бекор қилинган тақдирда давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш ва тўлдириш бўйича таклифлар киритиш;
ушбу Низомга мувофиқ давлат хизматларини Ягона реестрда рўйхатга олиш учун мазкур хизматлар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни тақдим этиш.
Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
V. Якунловчи қоидалар
22. Давлат сирларининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор бўлишига олиб келиши мумкин бўлган маълумотларни Ягона реестрга киритиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 23 апрелдаги 102-сон қарорига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини давлат органларида жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатини ўрганиш асосида Ягона реестрга киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан назоратни амалга оширади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
24. Ушбу Низом талабларини бажаришда давлат органлари ва Ягона реестр оператори ўртасида пайдо бўладиган баҳслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
25. Ягона реестрда рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан масъулият давлат органларининг тегишли раҳбарлари зиммасида бўлади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Хатти-ҳаракатлар

Субъектлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри ахборот тизимини яратиш ва ишга тушириш.

Ягона реестр оператори

2015 йил 1 июлгача

2-босқич

Аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматларини хатловдан ўтказиш ва регламентлаш.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

2015 йил 1 сентябргача

3-босқич

Ягона реестрга давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни, уларни кўрсатиш регламентларини, шакллар ва бланкалар намуналарини, шунингдек давлат хизматлари кўрсатувчи органларга бериладиган қўшимча маълумотлар ва ахборотни электрон кўринишда киритиш.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

2015 йил 1 октябргача

4-босқич

Давлат хизматининг уни кўрсатиш регламентига мувофиқлиги юзасидан давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида киритилган маълумотларни кўриб чиқиш, Ягона реестрда рўйхатга олиш (ўзгартиришлар киритиш).

Ягона реестр оператори

бир ҳафта муддатда

5-босқич

Давлат хизматининг Ягона реестрда рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги билдиришномани юбориш.

Ягона реестр оператори

рўйхатга олинган кундан кейин 1 иш куни мобайнида

Талаблар бузилган тақдирда давлат хизматининг Ягона реестрда рўйхатга олинишини рад этиш ва бартараф этиш учун аниқланган камчиликлар тўғрисидаги билдиришномани юбориш.

Ягона реестр оператори

5 иш куни мобайнида

6-босқич

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва давлат хизмати тўғрисидаги тегишли маълумотларни Ягона реестрга такроран киритиш.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

3 иш куни мобайнида

7-босқич

Ягона реестрда рўйхатга олинган давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги регламентга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотларни электрон кўринишда Ягона реестрга киритиш.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

ўзгартириш киритилган пайтдан бошлаб 1 иш куни мобайнида

Ягона реестрда рўйхатга олинган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ушбу схеманинг 4 ва 5-босқичларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

Ягона реестр оператори

белгиланган муддатларда

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона
реестри
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг
ЯГОНА РЕЕСТРИ

Давлат хизматининг ноёб реестр рақами

Давлат хизматининг номи

Давлат хизматини кўрсатиш натижасини берувчи ваколатли органнинг номи

Давлат

хизмати

кўрсатилаётган

ариза

берувчилар

тоифалари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

шакли

(анъанавий ва

электрон)

Давлат

хизмати

кўрсатиш

нархи

Давлат

хизмати

кўрсатиш

муддатлари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

регламенти

Давлат

хизмати

кўрсатиш учун

талаб

қилинадиган

ҳужжатлар

Ахборот

ҳамкорлиги

орқали

олинадиган

ҳужжатлар ва

ахборотлар

ҳамда

уларни

берадиган

давлат

органлари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

натижаси

Давлат

хизмати

кўрсатиш

натижасида бериладиган

ёки давлат

хизмати

олиш учун

фойдаланиладиган

шакллар

ва бланкалар

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрига ҳавола

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13




Изоҳ. давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг ягона реестри давлат хизматлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида» ва «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига мувофиқ идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини қўллаган ҳолда давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланади:
сўров — давлат органига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиладиган давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги талаб;
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
идоралараро электрон ҳамкорлик — ариза берувчиларга давлат хизматлари кўрсатишда зарур бўлган, давлат органлари ихтиёридаги ҳужжатлар ва ахборотни алмашиш мақсадида амалга ошириладиган ушбу давлат органлари ўртасида электрон шаклдаги ўзаро ҳамкорлик;
идоралараро электрон ҳамкорлик тизими — ариза берувчиларга давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни, давлат органларига зарур бўлган электрон ҳужжатларни алмашишни таъминловчи аппарат-дастурий воситалар мажмуи;
идоралараро электрон сўров — давлат органининг ариза берувчи сўрови асосида сўралаётган ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган ташкилотларга электрон ҳужжат шаклида юборилган, давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги талаби;
давлат хизмати кўрсатиш регламенти — давлат органлари ва (ёки) уларга идоравий мансуб ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;
давлат хизмати кўрсатиш натижаси — давлат хизмати кўрсатиш регламентига мувофиқ давлат органлари томонидан тегишли ҳаракатларни амалга оширишда ифодаланган, ариза берувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилиши, шу жумладан ариза берувчиларга тегишли ахборот ва ҳужжатлар тақдим этилиши;
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри — давлат органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг тўлиқ рўйхати, шу жумладан электрон шаклдаги рўйхати, шакллар ва бланкалар ҳамда бошқа ахборот бор бўлган очиқ ва ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурси.
3. Қуйидагилар давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш вазифалари ҳисобланади:
давлат органлари томонидан ўз функцияларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда самарали бажарилишини таъминлаш;
ариза берувчиларнинг сўровларини самарали кўриб чиқиш учун ўз вақтида ва келишилган идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлаш;
ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва жорий этиш ҳисобига давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш.
4. Идоралараро электрон сўровларни юборувчи ва берилган сўровлар асосида тегишли ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этувчи давлат органларининг масъул мансабдор шахслари идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар ҳисобланади.
5. Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органларининг идоралараро ахборот ҳамкорлиги:
ушбу Низомга мувофиқ идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланиб;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ахборот ҳамкорлигининг бошқа усуллари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини қўллаган ҳолда ахборот ҳамкорлигини технологик таъминлашга ягона технологик ечимлар ва стандартлар, ягона классификаторлар ва маълумотлар тузилишининг тавсифларидан фойдаланиш йўли билан, шунингдек электрон ҳужжатлардан фойдаланишда лицензия чекловларидан ҳоли бўлган уларнинг ягона очиқ формати асосида эришилади.
6. Ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги идоралараро электрон сўровлар ва уларга жавобларни узатиш, уларнинг ишлашини таъминлаш идоралараро электрон ҳамкорлик тизимининг асосий функцияси ҳисобланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги идоралараро электрон ҳамкорлик тизимининг оператори ҳисобланади.
8. Идоралараро электрон сўровни йўллаш ва давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этиш идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали бепул амалга оширилади.
II. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тартиби
9. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш қуйидагича амалга оширилади:
идоралараро электрон сўровни ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган давлат органларига юбориш;
«Электрон ҳукумат» тизими ахборот тизимлари ва марказлаштирилган маълумотлар базалари, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари комплексларининг идоралараро электрон сўровларни узатиш, уларни ишлаш ва олиш жараёнини автоматлаштириш учун идоралараро электрон ҳамкорлик тизими билан интеграциялашувини таъминлаш.
10. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар бошқа давлат органларидан улар ихтиёрида бўлган ҳужжатлар ва ахборотни ушбу Низомга мувофиқ ариза берувчининг сўрови асосида сўраш ҳуқуқига эга.
11. Давлат органлари томонидан сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот рўйхати давлат хизматлари кўрсатиш регламентлари билан белгиланади.
12. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар давлат хизмати кўрсатиш учун ариза берувчининг сўрови олингандан кейин ариза берувчининг сўрови олинган кундан кейинги бир иш куни мобайнида идоралараро электрон сўровни ўз ихтиёрида давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган давлат органларига юборадилар.
13. Идоралараро электрон сўров юборилган идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимидан фойдаланувчилар идоралараро электрон сўров юборилган кундан кейинги бир иш куни давомида ўз ихтиёридаги ҳужжатлар ва ахборотни электрон ҳужжат шаклида тайёрлайдилар ва идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали юборадилар.
Электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиб-қоидаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
14. Идоралараро электрон сўровда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
идоралараро электрон сўровни юборадиган давлат органининг номи;
идоралараро электрон сўров юбориладиган давлат органининг номи;
давлат хизматининг ноёб реестр рақамини кўрсатган ҳолда, тақдим этиш учун тегишли ҳужжатлар ва ахборот зарур бўлган давлат хизматининг номи;
ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан унинг сўровини илова қилган ҳолда ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этиш учун унинг идентификацияловчи маълумотлари;
идоралараро электрон сўров юбориладиган давлат органи ихтиёрида бўлган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот рўйхати;
идоралараро электрон сўров юборилган сана;
идоралараро электрон сўровни тайёрлаган ва юборган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, электрон рақамли имзо реквизитлари.
Идоралараро электрон сўров давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
15. Идоралараро электрон сўровни оладиган идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчи:
идоралараро электрон сўровни юборишнинг ҳуқуқий асосларини аниқлайди;
маълумотлар таркибини, шу жумладан ҳужжатлар ва ахборотни тайёрлаш ва юбориш учун зарур бўлган, идоралараро электрон сўровда баён қилинган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот рўйхатини аниқлайди;
идоралараро электрон сўровни олган ташкилотда шундай ҳужжатлар ва ахборотнинг мавжудлиги фактини аниқлайди;
сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотни идоралараро электрон сўров билан мурожаат қилган давлат органига ўз вақтида юбориш мақсадида уларни олиш учун зарур чораларни кўради;
сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотни илова қилган ҳолда идоралараро электрон сўровга жавобни шакллантиради ҳамда уни тегишли ҳужжатлар ва ахборотни сўраган давлат органига юборади.
16. Идоралараро электрон сўров идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига юборилган сана ушбу сўров давлат органидан олинган сана ҳисобланади.
17. Идоралараро электрон сўровни олган давлат органлари томонидан ушбу органларда мавжуд бўлган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг асосли рад жавоби бўлмаганда тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги ариза берувчига давлат хизмати кўрсатилишини рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
18. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчининг давлат органига сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этишдаги асосли рад жавоби асосланган бўлиши ва идоралараро электрон сўров юборилган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирилмай юборилиши керак.
19. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган идоралараро электрон сўровларни юборишга ҳамда тегишли ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этишга йўл қўйилмайди.
III. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
20. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда давлат органлари:
тегишли давлат органларидан давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотни сўраш ва олиш;
тегишли ҳуқуқий асослар бўлмаганда ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этишни рад этиш ҳуқуқига эга.
Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Давлат органлари тегишли муносабатларни тартибга солиш ваколатига кирмайдиган ташкилотларга идоралараро электрон сўровларни юбориш ҳуқуқига эга эмас.
22. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилувчи давлат органлари тегишли идоралараро электрон сўров олинган кундан кейинги бир иш куни мобайнида сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотни (архив ҳужжатлари асосида тақдим этиладиган архив маълумотномалари ва ахборотдан ташқари) тўлиқ ҳажмда тақдим этишга, шунингдек узатиладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг ишончлилигини таъминлашга мажбур.
Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
23. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар идентификацион ва аутентификацион маълумотларнинг, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш доирасида олинадиган ва жўнатиладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг муҳофаза қилиниши ва зарур тарзда сақланишини таъминлашга мажбур.
24. Давлат органлари ходимлари томонидан ўзларига идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда маълум бўлган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг ёзма розилигисиз, шунингдек, агар бу ариза берувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ва бошқа ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
IV. Якунловчи қоидалар
25. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар давлат органларининг идоралараро электрон сўровлари бўйича сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб берадилар.
26. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилувчи давлат органлари идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали юбориладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
27. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими оператори унинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги учун жавоб беради.
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлигини амалга ошириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Хатти-ҳаракатлар

Субъектлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат хизмати олиш учун давлат органига сўров юбориш.

Жисмоний ёки юридик шахс

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизмати олиш учун сўровни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва бажариш учун қабул қилиш.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи

Бир иш куни мобайнида

3-босқич

Идоралараро электрон сўровни шакллантириш ва давлат хизмати кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган давлат органига ёки бошқа ташкилотга юбориш.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи

Бир иш куни мобайнида

4-босқич

Идоралараро электрон сўровни юборишнинг ҳуқуқий асосини аниқлаш.

Сўралаётган ҳужжатлар ва ахборотнинг мавжудлиги фактини аниқлаш.

Сўралаётган ҳужжатлар ва ахборотни илова қилган ҳолда идоралараро электрон сўровга жавобни шакллантириш ва юбориш.

Ўз ихтиёрида зарур ҳужжатлар ва ахборотга эга бўлган давлат органи ёки бошқа ташкилот

Идоралараро электрон сўров юборилган кундан кейинги бир иш куни мобайнида


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 235-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)